Нидерландияда ўтаётган классик шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” турнирида олимпиада чемпиони, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.
Сўнгги дона суришларда битта пиёда устунлигига эга бўлган Абдусатторов охир-оқибат Карлсен устидан ишончли ғалабага эришди ва халқаро турнирнинг якка пешқадамига айланиб олди.