Нодирбек Абдусатторов “Prague Chess Festival” турнирининг 5-турида ғалаба қозонди ва 2761.1 рейтинг очкоси билан дунё шахматчилари онлайн рейтингида 5-ўринга кўтарилиб олди.
У 🇷🇺Ян Непомняший, 🇫🇷Алиризо Ферузжа, 🇳🇱Аниш Гири каби супер гроссмейстерларни қувиб ўтди. Амалдаги шахмат тожи эгаси🇨🇳Динг Лижендан атига 1 очко ортда қолмоқда.
❗️БУ МУҲИМ: лекин бу онлайн жадвал бўлиб, ҳеч қандай расмий мақомга эга эмас. Расмий рейтинг ФИДE томонидан ҳар ойнинг бошида эълон қилинади. Март ойи учун расмий рейтингда Нодирбек 11-ўринда қайд этилган.