7-16 май кунлари Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида классик шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтади.
Grand Chess Tour 2025 таснифига кирувчи — Superbet Chess Classic Romania турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида бош соврин учун Нодирбек Абдусатторов ҳам баҳс олиб боради.
Мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммарадже ҳам иштирок этади. Шунингдек, Фабиано Каруано (АҚШ), Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон), Алиреза Фирузджа (Франция), Уэсли Со (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Ян-Криштофф Дуда (Польша), Максим Вашье-Лаграв (Франция) ва мезбонлар вакили Богдан Даниэл Дик баҳсларга киришади. Турнир 9 турдан иборат бўлади.