Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нодирбек Абдусатторов 6 соатлик баҳсда нидерландиялик шахматчини мағлуб этди

A A A
Нодирбек Абдусатторов 6 соатлик баҳсда нидерландиялик шахматчини мағлуб этди

Шахмат бўйича Нидерландияда ўтказилаётган “Tata Steel Chess-2024” мусобақасининг 10-турида нидерландиялик Макс Вармердамга қарши қора доналарда ҳаракатланган Нодирбек Абдусатторов ғалабага эришди.

64 катакли оқ-қора йўлакларда кечган Вармердам-Абдусатторов баҳси олти соат давом этди. Ўзига хос мураккабликлардан иборат бўлган ўйининг 71-юришида нидерландиялик шахматчи мағлуб бўлганини тан олди.

11-тур остонасидаги мазкур муваффақият ҳамюртимизнинг 6,5 очко билан турнирдаги етакчилигини таъминлади. Шунингдек, ушбу турда Германия шарафини ҳимоя қилаётган Алекасандр Донченкони қора доналарда мағлуб этган ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш ҳам очколари сонини 6,5 тага етказган ҳолда Нодирбекдан кейинги ўриндан жой олиб турибди.

Нодирбек Абдусатторов 6 соатлик баҳсда нидерландиялик шахматчини мағлуб этди

Нодирбек Абдусатторов 6 соатлик баҳсда нидерландиялик шахматчини мағлуб этди

Турнинг қолган ўйинларида Алиреза Фирузжа – Аниш Гири-0,5:0,5, Ян Непомняший – Дин Лижен- 1-0, Жордан Ван Форест – Вэй-0,5:0,5, Цзюй Вэньцзюнь – Пархам Магсудлу-0,5:0,5, Сантош Гужрат Видит – Праггнанандҳаа-0,5:0,5 натижалари қайд этилди.

Халқаро мусобақа низомига мувофиқ, бугун 25 январь иштирокчилар учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Эртага, 26 январь куни ўтказиладиган 11-тур баҳсида Нодирбек Абдусатторов хитойлик Цзюй Вэньцзюнь билан баҳс олиб боради.

Турнинг қолган жуфтликларида Доммаражу Гукеш - Алиреза Фирузжа, Праггнанандҳаа-Донченко, Пархам Магсудлу- Сантош Гужрат Видит, Вэй- Вармердам, Дин Лижен- Жордан Ван Форест, Аниш Гири- Ян Непомняший куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, 28 январга қадар давом этадиган “Tata Steel Chess-2024” турнирининг сўнгги 12-турида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Сантош Гужрат Видитга қарши ҳаракатланса, 13-турда эса оқ доналарда Александр Донченко тўсиғини енгишга киришади.

Киритилди: 11:07 25.01.2024. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!