Ўзбекистоннинг Португалияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Париж шаҳрида) Нодир Ғаниев мамлакат президенти Марселу Ребелу де Соузага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
У бир вақтда мамлакатнинг Франциядаги ваколатхонаси раҳбари ҳам ҳисобланади.
Расмий маросимдан сўнг кечган мулоқот чоғида Португалия президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболларини юқори баҳолади. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Португалия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 12 августда ўрнатилган.