Хибакуша - Хиросима ва Нагасакидаги ядровий ҳужумлардан омон қолган одамларни бирлаштирган Ниҳон Ҳиданкё ташкилоти 2024 йилги тинчлик бўйича Нобел мукофотини олди.
Ташкилот ҳамраиси Тошиюки Мимаки Ғазо секторидаги ҳозирги вазият ва Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Япониядаги вазият ўртасида ўхшашлик кўрсатди.
🗣«Ғазода қон оқаётган болалар [ота-оналар] қўлида ушлаб турилибди. Бу худди 80 йил аввал Япониядагидек», — деди Мимаки Токиодаги матбуот анжуманида. «[Хиросима ва Нагасакидаги болалар] атом бомбаси туфайли урушда оталаридан ва оналаридан айрилди. Улар етим қолдилар».
Мимаки ядро қуроли ҳеч қачон тинчлик келтирмаслигини таъкидлаб, замонавий можароларда улардан фойдаланиш эҳтимолидан огоҳлантирди.