Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Нишонларимиз бор: Исроил Эронга қарши жанговар ҳаракатларни давом эттиришга тайёр

Нишонларимиз бор: Исроил Эронга қарши жанговар ҳаракатларни давом эттиришга тайёр

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кацнинг сўзларига кўра, Исроил Эроннинг янги олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаий ва энергетика объектларини нишонга олиш учун Қўшма Штатлардан рухсат кутмоқда.

"Исроил Эронга қарши урушни давом эттиришга тайёр. Исроил армияси (ЦАХАЛ) мудофаа ва ҳужумга шай ҳолатда, нишонлар эса белгилаб олинган", — деди Кац.

Унинг таъкидлашича, Исроил биринчи навбатда Вашингтоннинг рухсатини кутмоқда. Бу рухсат Исроилни йўқ қилиш режасининг ташаббускори бўлган Хоминаий сулоласини ва Эрон “террорчи режими” раҳбариятининг барча ворисларини бутунлай йўқ қилиш учун зарурдир.

"Бу галги ҳужум аввалгиларидан фарқ қилади ва ҳалокатли бўлади. Эрон террорчи режими ҳозиргача учрамаган зарбаларга дуч келади. Мамлакатнинг энг оғриқли нуқталарига пойдеворни силкитадиган ва қулатадиган зарбалар берилади. Эронни “зулмат ва тош даврига” қайтарамиз", — деди Исроил мудофаа вазири.

Кацнинг фикрича, Эрон ҳозирда жуда оғир аҳволда бўлиб, унинг раҳбарияти туннелларда яшириниб юрибди.

"Шунга қарамай, улар ғалаба қозонаётганини эълон қилмоқда. Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ва Ғазодаги ҲАМАС каби, Эрон режими ҳам аҳоли тўлаётган оғир бадал ҳақида қайғурмайди. Улар фақат ўзлари омон қолишини ўйлайди, лекин бу ҳам кафолатланмаган", — деди у.

Киритилди: Бугун 12:32. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!