Ёшлар ўртасида урфга айланган оёқнинг тўпиқ қисмини совуқ кунларда очиб юриш ҳолатини жуда кўп кузатамиз ва бу соғлиқ учун зарарлидир!
Тўпиқларни очиб юришни яхши кўрадиганлар совуқдан эҳтиёт бўлишлари керак. Чунки тананинг ушбу очиқ жойларида сезгирлик паст бўлади шу сабаб совуқни унчалик сезмайди (оёқ бармоқларидан фарқли ўлароқ) ва биринчи даражали совуқ уришини ҳис қилмаслиги мумкин!
Бу келажакда артрит, артроз, ревматизм, бўғимлар атрофияси, оёқ томирларида ўтказувчанликнинг пасайиши ва бошқа касалликларга сабаб бўлади.