Суд қарорига кўра, асосий сабаблардан бири: университет ўқиш биноларига ўз ҳуқуқи борлигини исботлай олмагани бўлган. Уларнинг на ўз бинолари, на ижара шартномалари мавжуд эди.
@SputnikUzbek маълумотига кўра, университетда дарс ўтказиш учун зарурий ўқитиш материаллари ва жиҳозлари етишмаган.
Шунингдек, университетда етарли миқдорда малакали ўқитувчилар бўлмаган. Талабаларни қабул қилиш жараёнида ҳам кўплаб қоида бузилишлари кузатилган.
Бундан ташқари, ўқув муассасалари учун мажбурий бўлган яшаш жойи ва тиббий пункт ҳам таъминланмаган.