“Фаластинликлар у ердан кетмайди, бу уларнинг ери, иккинчидан, гуманитар муаммолар қанчалик кўп бўлса, шунчалик кўп одам ўз манфаатларини ҳимоя қилишга интилади. Исроилда ҳам кўпчилик буни тушунади", деди Путин.
Фаластин муаммосини ҳал қилишнинг асосий йўли — тўлақонли Фаластин давлатини ташкил қилиш, дея қўшимча қилди Россия етакчиси
Россия бир неча йилдан бери Фаластин-Исроил можаросини фақат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги резолюциясини бажариш орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаб келмоқда. Яъни пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали.