Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Николя Саркози сайлов кампаниясини Қаззофийдан олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштиришда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди — BFMTV

Николя Саркози сайлов кампаниясини Қаззофийдан олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштиришда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди — BFMTV

Телеканалнинг хабар беришича, Париж суди Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозини Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийдан ноқонуний равишда пул олганликда айбдор деб топган.

"Саркози 2005–2007 йилларда Ливия ҳукумати томонидан унинг сайлов кампаниясини молиялаштириш билан боғлиқ жиноий тил бириктиришда айбдор деб топилди. Мазкур иш доирасидаги бошқа айбловлар — давлат маблағларини ўзлаштириш, пассив коррупция ва сайлов кампаниясини молиялаштиришдаги қонунбузарликлар бўйича эса у айбсиз деб топилди", дейилади суд ҳужжатида.

Прокуратура унга қўйилган айбловлар мажмуаси бўйича 7 йил қамоқ жазоси сўраган эди. Суд собиқ президентни 5 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарди, аммо ҳибсга олиш ҳозирча кечиктирилди.

2007—2012 йилларда Франция президенти лавозимини эгаллаган Николя Саркози ўзига қўйилган барча айбловларни рад этмоқда.
Аввалроқ у мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, коррупция ва 2012 йилги президентлик кампаниясини ноқонуний молиялаш бўйича бошқа жиноят ишларида ҳам судланган эди.

Киритилди: 19:05 25.09.2025. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!