Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нигериядаги масжидда юз берган портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди — BBC

Нигериядаги масжидда юз берган портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди — BBC

Нашрнинг хабар беришича, портлаш Нигерия шимоли-шарқидаги Майдугури шаҳрида жойлашган масжидда содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш 24 декабр куни тахминан соат 18:00 да Гамбору бозори ҳудудидаги одамлар билан тўла масжид ичида, шом намози олдидан содир бўлган.

Полиция матбуот котиби Наҳум Дасо портлаш фактини тасдиқлаб, воқеа жойида бомбани зарарсизлантириш бўйича мутахассислар ишлаётганини билдирган. Айрим гувоҳлар ҳужумни ўз худкуш террорчи амалга оширганини айтмоқда. Жароҳатланганлар сони ҳозирча аниқ эмас, бироқ у бир неча ўн кишига етиши мумкин.

Маҳаллий полиция раҳбари Бабакура Колонинг айтишича, ҳодиса террорчилик ҳужуми сифатида баҳоланмоқда, бироқ ҳозирча ҳеч бир қуролли гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олмаган.

Майдугури шаҳри Борно штати маркази бўлиб, у узоқ йиллардан бери “Боко Ҳарам” ва “Ғарбий Африкадаги Исломий давлат” террорчилик гуруҳлари билан тўқнашувлар маркази ҳисобланади. Шунга қарамай, шаҳар сўнгги йилларда йирик ҳужумларга дуч келмаган эди.

Киритилди: Бугун 14:13. Ўқилди: 161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!