Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Расман! Ўзбекистонликлар Янги йилда 5 кун дам олади

Расман! Ўзбекистонликлар Янги йилда 5 кун дам олади

2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, янги йил байрамида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

— Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба;

— Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 1 январь – пайшанба;

— Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – жума;

— Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба;

— Барча учун одатий дам олиш куни: 4 январь – якшанба.

Киритилди: 20:43 24.12.2025. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!