Нигерия марказидаги тошқинлар оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Daily Nigerian газетаси Нигер давлат фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Моква вилоятида узоқ давом этган кучли ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлган. Натижада 50 та уй аҳолиси билан бирга сув остида қолган.
Хизмат раҳбари Иброҳим Ҳусайнийнинг айтишича, ҳодиса оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 10 киши бедарак йўқолган. Унга кўра, 3 киши қутқариб қолинган. Уларга Моква шаҳридаги марказий меҳмонхонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Сув босган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари бошланди.