Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нигерияда Ласса иситмаси қурбонлари сони 163 нафарга етди

A A A
Нигерияда Ласса иситмаси қурбонлари сони 163 нафарга етди

Нигерияда Ласса иситмаси қурбонлари сони 163 нафарга етди.

Нигерия Касалликларни назорат қилиш маркази маълумотларига кўра, ўлимга олиб келадиган касаллик Нигериянинг 34 штатида, жумладан, пойтахт Абужада ҳам тарқалган.

Нигерия ҳукумати касалликни даволаш учун 3 та дори аниқланганини айтди.

Ўтган йили Нигерияда 1227 та Ласса иситмаси аниқланган, улардан 219 таси ўлим билан якунланган.

Ласса иситмаси биринчи марта Нигерияда 1969 йилда мамлакат шимоли-шарқидаги Борно штатида топилган.

Ласса иситмаси туфайли Нигерия ҳукумати ўтган йилнинг февраль ойида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Ласса иситмаси каламуш ва сичқон нажаси билан алоқа қилиш орқали юқади. Ушбу хавфли касаллик одамдан одамга юқиши ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Мамлакат ҳукумати аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга, гигиена қоидаларига риоя қилишга ва кемирувчилар билан алоқа қилмасликка чақирди.

Киритилди: 12:59 09.08.2024. Ўқилди: 907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!