Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нигерияда Benylin- болалар сиропида заҳарли токсин топилди

Нигерияда Benylin- болалар сиропида заҳарли токсин топилди

Нигерия озиқ-овқат ва дори воситаларини бошқариш ва назорат қилиш миллий агентлиги (NAFDAC) Американинг Johnson&Johnson компанияси томонидан ишлаб чиқарилган йўталга қарши болалар сиропи партиясини савдодан олиш ҳақида қарор қабул қилди. Унда диэтиленгликол заҳарли токсин топилгани таъкидланмоқда.

NAFDAC эҳтимолий хавфларни ҳисобга олган ҳолда Benylin сиропи савдосини тақиқлаш ва сотувдан олиб қўйишни буюрган.

«Лаборатория текширувлари Johnson&Johnson компаниясининг Benylin сиропида диэтиленгликол миқдори йўл қўйиб бўлмайдиган даражада юқори эканлигини аниқлади, синовлар ҳайвонларда ўткир заҳарланишни келтириб чиқарди», дейилади регулятор баёнотида.

Ушбу моддани истеъмол қилиш ўлимга олиб келадиган қорин оғриғи, қусиш, диарея, бош оғриғи ва ўткир буйрак шикастланиши каби ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.

3Johnson&Johnson ҳолат бўйича Benylin брендига эгалик қилувчи Kenvue компаниясига сўров юборган.

Киритилди: 04:48 24.04.2024. Ўқилди: 1110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!