Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Нигерия қишлоқларига уюштирилган қуролли ҳужумда 13 киши ҳалок бўлди

Нигерия қишлоқларига уюштирилган қуролли ҳужумда 13 киши ҳалок бўлди

Нигерия марказидаги Плато штатидаги иккита қишлоққа уюштирилган қуролли ҳужумлар оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Синьхуа.

Баркин-Лади тумани раҳбари Стивен Гьян Пваджокнинг сўзларига кўра, Рачас ва Равуру қишлоқларига ҳужумлар 14 октябрь куни кечқурун содир этилган.

Эртаси куни қурбонлар учун оммавий дафн маросими бўлиб ўтди.

Унинг айтишича, бу ҳужумлар «ҳеч қандай асоссиз ва жуда қайғули» бўлган.

Отишмадан қочишга уринган бир неча киши яраланган ва уларнинг гувоҳилиги бўйича ҳужум уюштирганлар қуролланган чорвадорлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилиняпти.

Киритилди: 21:25 17.10.2025. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!