Нигер пойтахти Ниамей шаҳридаги халқаро аэропорт ўққа тутилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳодиса 29 январ, пайшанбага ўтар кечаси содир бўлган.
Хабар қилинишича, Нигерда ҳокимиятни эгаллаб турган ҳарбий хунта раҳбари, генерал Абдураҳмон Тчиани ҳужумни қайтаришда кўрсатилган ҳарбий ёрдам учун Россияга миннатдорлик билдирган.
Шу билан бирга, генерал ҳеч қандай даллиларсиз Франция, Бенин ва Кот-д'Ивуарни ушбу ҳужумнинг "ҳомийлари" бўлганликда айблаган.
Бироқ экспертлар мамлакатда радикал гуруҳлар фаоллашаётганини таъкидлашмоқда. Мазкур ҳужум учун жавобгарликни ИШИД'га алоқадор гуруҳ ўз зиммасига олган.