Бугун 30 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Йигит ўқишга кириш имтиёзини олиш учун оёқларини кесиб ташлади

Йигит ўқишга кириш имтиёзини олиш учун оёқларини кесиб ташлади

Ҳиндистоннинг Жаунпур шаҳрида 24 ёшли йигит ногиронлик асосида ўқишга кириш учун чап оёғининг бир қисмини кесиб ташлаган. Сураж Бхаскар исмли йигит фармацевтика йўналишида таълим олган ва тиббиёт факультетида ўқишни давом эттиришни истаган. Бунинг учун эса у ногиронлиги бор одамларга бериладиган имтиёздан фойдаланишни режалаштирган.

18-январ куни Бхаскар полицияга мурожаат қилиб, 2 нафар номаълум шахс унга ҳужум қилиб, чап оёғининг бир қисмини кесиб ташлашганини айтган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳолат юзасидан жиноят иши очган. Тергов давомида воқеа жойидан шприцлар, ҳушсизлантирувчи дори ва кесиш асбоблари топилган. Йигит бу ишни атайлаб қилгани фош бўлган.

Йигит шахсий кундалигида “2026-йилда Тиббиёт ва Жарроҳлик бакалаврига ҳар қандай йўл билан кираман” деб ёзиб қолдирган.

Киритилди: Бугун 17:46. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!