"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Каталонияда ўтган хайрия концертида Фаластин ҳақида нутқ сўзлади.
− Сўнгги икки йил давомида ижтимоий тармоқларда, телевидениеда боланинг суратларини, вайроналар орасида ўзини видеога олиб, «Онам қани?» деб ёлвораётганини кўрганимизда нималар ҳақида ўйлаймиз? Энг ёмони, болакай ҳалигача онаси қаерда эканини билмайди. Мен доимо ўзимга савол бераман: улар нима ҳақида ўйлашяпти? Ўйлашимча, биз уларни ёлғиз ташлаб қўйдик.
Ҳукумат тепасидагилар − қўрқоқлар, чунки улар бегуноҳ одамларни ўлдириш учун бегуноҳ одамларни юборишади, ўзлари эса совуқда иссиққина кабинетида, ёки уйида кондиционер тагида иссиққина ўтиришади. Буларнинг барчаси Фаластинда шу пайтгача умуман бўлмаган инсонпарварлик ҳақида», - деди Гвардиола.