Инсон ҳаётини сақлаб қолиш — ички ишлар органлари ходимининг энг олий бурчидир. Жорий йилнинг 29 январь куни Бухоро вилояти Вобкент туманида ўз хизмат вазифасини ўтаётган профилактика инспектори ҳақиқий қаҳрамонлик намунасини кўрсатди.
У дарёнинг муздек сувига ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган 4 нафар фарзанднинг онасини сўнгги сонияларда қутқариб қолди. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, фидоийлик кўрсатган Вобкент тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси инспектори, капитан Расулов Амрилло Темир ўғли муносиб тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, фавқулодда вазиятда кўрсатган жасорати, қатъияти ва касбига садоқати учун капитан Амрилло Расуловга муддатидан олдин «майор» махсус унвони берилди.