Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нидерландиялик юлдуз ЖЧни ўтказиб юборади. Унинг учун 2026 йилги мавсум тугади

Нидерландиялик юлдуз ЖЧни ўтказиб юборади. Унинг учун 2026 йилги мавсум тугади

«Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Хави Симонс Премьер-лига доирасида «Вулверхэмптон»га қарши кечган сўнгги ўйинда оғир жароҳат олди. Нидерландиялик футболчи учрашувнинг 63-дақиқасида захирага олинган эди.

Журналист Фабрицио Романо хабар беришича, энг ёмон шубҳалар ўз тасдиғини топди: 23 ёшли футболчида олдинги хочсимон боғламлари узилиши аниқланди. У энди фақат 2027 йилда сафга қайта олади.

Хави Симонс ўтган йилнинг ёзида Германиянинг «РБ Лейпциг» клубидан «шпорлар» сафига келиб қўшилган эди. Англиядаги дебют мавсумида у «Тоттенхэм» учун 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. «Вулверхэмптон» билан баҳсда Роберто де Дзерби жамоаси сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига ғалабани илиб кетди (1:0).

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!