Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нидерландияда мамлакат тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар лабораторияси топилди

A A A
Нидерландияда мамлакат тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар лабораторияси топилди

Нидерландияда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мамлакатда шу пайтгача қайд этилган энг йирик кокаин лабораторияси топилганлиги ҳамда 17 киши ҳибсга олганлиги тўғрисида маълум қилди.

Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари отда юриш мактабида қилинган рейд давомида ўн минглаб литр кимёвий моддалар ва 100 килограмм кокаин топишган.

“Лаборатория кунига 150-200 килограмм кокаин ишлаб чиқариш учун жиҳозланган бўлиб, унинг чакана нархи 4,5-8 миллион еврони ташкил этади”, дейди полиция бош инспектори  Андре ван Рейн.

 

 

Киритилди: 22:59 11.08.2020. Ўқилди: 2915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!