Нидерландия автомобиль ва темир йўлларининг кўплаб қисмлари оғир ҳарбий техникани ташиш бўйича НАТО талабларига жавоб бермайди. Транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш учун тахминан 9,5 миллиард евро керак бўлади.
Бу ҳақда Нидерландия Аудиторлар суди ҳисоботида айтилган.
Аудиторларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу сумманинг тахминан 5 миллиард евроси альянснинг техник талабларини тўғридан-тўғри қондириш учун зарур.
Вазият маблағ етарли эмаслиги ва инфратузилмани таъмирлаш билан боғлиқ тўпланган муаммолар туфайли мураккаблашмоқда. Баъзи кўприкларда тезлик ва оғирлик чекловлари аллақачон мавжуд.
Бундан ташқари, ҳарбий техникани ташиш жуда паст бўлган йўл ўтказгичлар туфайли қийинлашади. Баъзи ҳолларда ҳарбий карвонлар бундай қисмларни айланиб ўтишга мажбур бўлади.
NU.nl таъкидлаганидек, Нидерландия ўзининг жойлашуви ва ривожланган порт инфратузилмаси туфайли НАТО ҳарбий техникасининг Европа бўйлаб ҳаракатланишида муҳим роль ўйнайди.
Иттифоқ олдидаги мажбуриятларининг бир қисми сифатида мамлакат нафақат ўз қўшинлари ва техникасини, балки иттифоқдош кучларнинг ҳам ташишини таъминлаши шарт.
Портал маълумотларига кўра, Нидерландия Мудофаа вазирлиги аллақачон шерикларидан бирининг ҳарбий юкларни ташиш ҳақидаги илтимосини унинг ҳаддан ташқари оғирлиги туфайли рад этишга мажбур бўлган.