Бу ҳақда Нидерландия бош вазири Украинага ташрифи вақтида маълум қилди.
"Ёрдам пакети асосан Украинанинг энергетика инфратузилмасини ҳимоя қилиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган. Шунингдек, гуманитар мақсадлар учун маблағларни ҳам ўз ичига олади", — дея аниқлик киритди Схоф.
Нидерландия бош вазири ташриф давомида Запорожега ҳам борди. Схоф ер ости мактабидаги ўқув йили бошланишига бағишланган йиғилишда иштирок этди.
"Украиналиклар фронтдан бир неча ўн километр узоқликда жойлашган шаҳарда қандай қилиб яшаш ва ўз мамлакатларини қўллаб-қувватлашда давом этаётганини кўриш ақл бовар қилмайди. Болалар ва ўқитувчилар доимий равишда бомба ва дронлар ҳужуми таҳдидига қандай дош беришларини тасаввур қилиш қийин", — дея фикр билдирди Нидерландия ҳукумати раҳбари.