«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га 222 млн евро эвазига ўтганидан кейин Каталония клубининг бошқа футболчиларининг товон пули кескин ошиб кетди.
Хусусан, бирор-бир клуб Мессини сотиб олишни истаса, 700 млн евро тўлайди. Жерар Пикега қизиққан жамоа эса 500 млн евродан воз кечишига тўғри келади.
Умуман олганда, Неймар кетганидан сўнг қуйидаги футболчиларнинг нархи кўтарилиб кетди:
— Серхи Роберто: 500 млн. евро (шартномаси 2022 йилгача)
— Самуэль Умтити: 500 млн. евро (2023 йилгача)
— Филиппе Коутиньо: 400 млн. евро (2023 йилгача)
— Усмон Дембеле: 400 млн. евро (2022 йилгача)