Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Неймар яна жароҳат олди ва энди у Бразилия мтж йиғинига жалб қилинмайди

Неймар яна жароҳат олди ва энди у Бразилия мтж йиғинига жалб қилинмайди

«Сантос» клуби Неймарнинг янги жароҳати ҳақида Бразилия миллий жамоасига хабар берди. Бу ҳақда O Globo нашри хабар берди.

Ҳужумчи пайшанба кунги машғулотда жароҳат олганини маълум қилган. Шундан сўнг у фақат залда шуғулланган ва юрганда оғриқ сезаётганини айтган.

«Сантос» футболчининг ҳолати ҳақида аллақачон хабар берди. У миллий жамоа йиғинида қўшимча текширувдан ўтиши мумкин, аммо бу эҳтимол камлиги қайд этилган.

Карло Анчелотти эртага сентябр ойидаги ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилишни режалаштирмоқда. Қайд этиш лозим, Неймар 2023 йил октябр ойидан бери миллий жамоа учун қайдномага чақирилмаяпти.

Киритилди: 22:34 24.08.2025. Ўқилди: 813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!