Ал-Ҳилолнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар учинчи фарзанди дунёга келганини малум қилди.
3 июль куни футболчининг қизи Елена дунёга келган. Унинг онаси 30 ёшли модель ва инфлюенсер Аманда Кимберли.
Қиз футболчининг учинчи фарзанди бўлди. Шунингдек, унинг 12 ёшли Дави Лукка исмли ўғли ва тўққиз ойлик Мави исмли қизи ҳам бор. Шундай қилиб, бразилияликнинг энг кичик болаларининг ўртасидаги фарқ бир йилдан кам. Учаласининг ҳам оналари ҳар хил.