"Сантос" ва Бразилия терма жамоаси юлдузи Неймар яна Европага қайтиши мумкин.
Fanatik нашри хабарига кўра, 33 ёшли бразилияликни "Фенербахче" ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Турк клуби юлдузга 1 йиллик шартнома таклиф қилиш ҳақида ўйламоқда.
Неймарнинг "Сантос" билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади. Томонлар уни яна 1 йилга узайтиришни муҳокама қилаётган эди.