Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нетаньяху: "ХАМАС қуролсизланса уруш тугайди"

Нетаньяху: "ХАМАС қуролсизланса уруш тугайди"

ХАМАС ва Исроил ўртасидаги тинчлик келишувининг барча шартлари бажарилгач, Ғазодаги уруш ниҳоят тугайди.

Бу ҳақда, мамлакат бош вазири Беньямин Нетаньяху маълум қилди.

"Бу келишув биринчи навбатда, биринчи босқич - барча гаровга олинганларни қайтаришни ўз ичига олади. Биз ҳозир бунинг устида ишлаяпмиз", - деди у.

Нетаньяхунинг сўзларига кўра, Исроил келишув тўлиқ бажарилишини қатъий талаб қилмоқда.

"Агар ҲАМАС қуролларини ташлашдан бош тортса, биз бунга куч билан эришамиз. Фақат ХАМАС қуролсизланиб, Ғазо демилитаризация қилинганидан кейингина уруш ниҳоят тугайди", - дея таъкидлади Исроил бош вазири.

Киритилди: 11:00 19.10.2025. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!