Исроил раҳбари Нетаняху ва мудофаа вазири Галлантга қарши Халқаро Жиноят Суди томонидан қўйилаётган жиноятлар рўйхати маълум бўлди.
- Қотиллик шаклида инсониятга қарши жиноятлар.
- Қувғин ва бошқа ғайриинсоний ҳаракатлар.
- Қасддан тинч аҳолига ҳужум қилишни буюриш.
- Очликдан уруш олиб бориш усули сифатида фойдаланиш.
Бунга жавобан, Нетаняхунинг идораси Халқаро жиноий судни Исроилни изоляция қилишда ва мамлакатга қарши "террорчилик ҳужумларига ёрдам беришда" айблади.
Аввалроқ, Халқаро жиноят суди Исроил Бош вазири Нетаняху ва Мудофаа вазири Галлантни Ғазодаги уруш жиноятларида айбланиб ҳибсга олишга ордер бергани ҳақида хабар берилганди.