Бош вазир маҳкамаси Бинямин Нетаняхунинг Кейсариядаги қароргоҳи дрон ҳужумига учраганини тасдиқлади.
Маълум қилинишича, зарба вақтида Нетаняху ва унинг рафиқаси уйда бўлмаган ва ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
****
Ливандан Исроилнинг марказий қисмига учта учувчисиз самолёт учирилди, улардан иккитаси зарарсизлантирилди, бири эса Кесариядаги бинога тегди, дея хабар беради ЦАХАЛ матбуот хизмати ҳодисада қурбонлар йўқлигини қўшимча қилди.
Араб ОАВлари эса, дронларнинг нишони Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг қароргоҳи бўлганини айтмоқда.