Исроил Бош вазири Нетаняху шахсан Қатар бош вазирига қўнғироқ қилиб, аввалроқ пойтахт Доҳага ҲАМАС раҳбариятини йўқ қилишга қаратилган зарба учун узр сўради.
Бу чақириқ Исроил ОАВлари ЦАХАЛга гўёки “6-октябр чегаралари”га, яъни Ғазо секторидан, жумладан, хавфсизлик зонасидан тўлиқ чиқиб кетишга тайёргарлик кўришга буйруқ берилгани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар фонида янгради.
Кузатувчилар буни ҳозирда АҚШ воситачилиги билан музокаралар олиб борилаётган ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни қайтариш келишуви билан боғлашмоқда.
Нетаньяҳу, шунингдек, ҳужум натижасида Қатар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлгани учун ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни Исроил ҳарбий самолётлари Қатар пойтахтидаги ҲАМАС раҳбарияти бўлган бинога ҳужум қилган эди. ҲАМАС бу зарба оқибатида гуруҳнинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлгани, аммо энг юқори даражадаги раҳбарлари омон қолганини маълум қилганди.