Исроил қўшинлари жорий операция якунланганидан кейин ҳам Ғазо секторида ҳаракат эркинлигини сақлаб қолиш ниятида, деди Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху.
Матбуот анжумани чоғида у фақат шундай қадамгина анклавни қуролсизлантиришни таъминлаши мумкинлигини таъкидлади.
“Исроил мудофаа кучлари ҳар қандай таҳдидга қарши чора кўришда мутлақ эркинликка эга бўлади”, — дея Нетаняхунинг сўзларини келтирган ТАСС.