Эрон ҳукуматини ағдариш Исроилнинг Эрондаги ҳарбий амалиётининг асосий мақсади эмас, балки унинг натижаси бўлиши мумкин.
Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Беньямин Нетаньяху Kan давлат телерадиокомпаниясига берган интервьюсида маълум қилган.
"Асосий мақсад - Эрон ядро таҳдидини бартараф этиш, иккинчидан, баллистик ракеталар таҳдидини йўқ қилиш керак. Шу билан бирга, Эронда ҳукумат беқарор бўлиши аниқ. Бу Эронда ҳукуматни ағдариш мақсад эмас, балки натижа бўлиши мумкин", - деди қўшимча қилди Исроил вазирлар маҳкамаси раҳбари.