Исроил ХАМАС ҳаракати билан курашиш учун Ғазо секторидаги бир қанча фаластинлик кланларни жалб қилган.
Бу ҳақда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху маълум қилган.
"Хавфсизлик кучларининг маслаҳати билан биз Ғазода ХАМАСга қарши бўлган кланларни жалб қилдик. Бу фақат яхшилик учун - бу аскарларимиз ҳаётини сақлаб қолади" - деди у Бош вазирлик идораси тарқатган баёнотда.
Қайд этилишича, Исроил Ғазода "асосий мақсад – ҲАМАС террорчилик ташкилотини тўлиқ мағлуб этиш учун хавфсизлик тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ақл-заковат, қатъият билан ҳаракат қилмоқда”.
“Исроил тўлиқ ғалабага эришгунга қадар барча жабҳаларда ҳаракат қилишда давом этади”, — дейилади баёнотда.