Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нетаньяху Исроил Ғазога 153 тонна бомба ташланганини тан олди

Нетаньяху Исроил Ғазога 153 тонна бомба ташланганини тан олди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху о‘t очишни тўхтатиш режими бузилганини тан олди ва Исроил армияси Ғазо секторига сўнгги ҳужумларда 153 тонна бомба ташлаганини маълум қилди.

Парламент мажлиси очилишида нутқ сўзлаган Нетаньяху Ғазода амал қилаётган о‘t очишни тўхтатиш келишувига зид равишда амалга оширилган ҳаво ҳужумларига изоҳ берди. Унинг сўзи чоғида парламентдаги мухолифат депутатлари бош вазир нутқини бир неча бор тўхтатган.

Нетаньяхунинг таъкидлашича, кечаги Исроил ҳужумлари натижасида Ғазо бўйлаб 44 фаластинлик ҳалок бўлган.

“Отешкесим ХАМАСга бизга таҳдид қилиш ҳуқуқини бермайди. Исроилга қилинган ҳар қандай ҳужум оғир оқибатларга олиб келади”, — деди у.

Бош вазир ХАМАСни о‘t очишни тўхтатиш келишувини бузишда айблаб, қўшимча қилди:

“Отешкесим пайтида икки аскаримиз ҳалок бўлди. ХАМАС босимни юмшатганимизни ҳис қилди. Ғазо бўйлаб ўнлаб нишонларни уриб, 153 тонна бомба ташладик.”

Исроил аввалроқ Рафа шаҳрида Исроил кучларига ХАМАС ҳужуми уюштирилгани ҳақидаги тахминларга жавобан Ғазо ҳудудини бомбалаганини маълум қилган эди.

Шу билан бирга, ХАМАСнинг ҳарбий қаноти о‘t очишни тўхтатиш келишувига қатъий риоя қилишини ва Рафа ҳодисалари билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини баёнот қилди.

Манбаларга кўра, Нетаньяху ХАМАС томонидан о‘t очишни тўхтатиш келишуви бузилганини баҳона қилиб, Ғазога “қаттиқ жавоб зарбаси” беришни буюрган.

Фаластин манбалари эса Рафа шаҳридаги тўқнашувлар ХАМАС жангчилари ва Ёсир Абу Шебоб бошчилигидаги Исроил армиясига алоқадор қуролланган гуруҳ ўртасида содир бўлганини маълум қилмоқда.

Ғазога берилган зарбалардан сўнг Исроил армияси о‘t очишни тўхтатиш режими қайта тикланганини эълон қилди.

Киритилди: 13:47 21.10.2025. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!