Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху, блокададаги Ғазо секторида сақланаётган исроиллик маҳбусларни қайтариш бўйича ҳаракатлар натижага эришиш учун тинчгина амалга оширилишини айтди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Ғазо секторида сақланаётган маҳбусларнинг қариндошлари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда Нетаняху идораси.
«Биз барча саъй-ҳаракатларни қиляпмиз, аммо бу ҳаракатлар қанчалик оммабоп бўлса, улар шунчалик кам натижалар беради. Бу ҳаракатлар қанчалик яширин бўлса, муваффақиятга эришиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади», — деди Нетаняху.
Унинг қайд этишича, Тель-Авив Ғазо секторидан исроиллик асирларни олиб чиқиш учун ҳақиқий саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Бу қандай содир бўлишини айтишга ҳали эрта, аммо яқин кунларда бу йўналишда бироз олдинга силжиш бўлади”, — дея қўшимча қилди бош вазир.