Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Нетаньяху Исроил Бош прокуроридан маълумотлар сизиб чиққан ҳолатларни текширишни талаб қилди

Нетаньяху Исроил Бош прокуроридан маълумотлар сизиб чиққан ҳолатларни текширишни талаб қилди

Исроил Бош вазири Беняьмин Нетаньяху мамлакат бош прокурори Гали Баҳарав-Миарага мактуб йўллаб, хавфсизлик йиғилишларидаги маълумотларнинг сизиб чиқишини текширишни талаб қилди.

Хабар матни Исроил ҳукумати раҳбари идораси томонидан эълон қилинган.

"Жиддий маълумотларнинг сизиб чиқиши ва ошкор этилиши давом этмоқда, бу сизиб чиқишларни текшириш бўйича бир неча марта сўровларимга қарамай, ҳеч нарса қилинмади", деб ёзади Нетаньяху бош прокурорга йўллаган мактубида.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида The Times of Israel газетаси Исроил разведка хизматлари махфий маълумотларнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ бир неча гумондорни қўлга олгани ҳақида хабар берган эди. Унинг маълумотларига кўра, бош вазирнинг собиқ матбуот маслаҳатчиси Элиэзер Фельдштейн ўтган ҳафта армия маълумотлар базасидан маълумотларни Европа ахборот агентликларига ўтказиш учун олиб ташлашда гумонланиб ҳибсга олинган.

Киритилди: 09:49 05.11.2024. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!