Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Нетаняху Эрондаги ядровий иншоотга қилинган ҳужумни тан олди

Нетаняху Эрондаги ядровий иншоотга қилинган ҳужумни тан олди


Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху октабр ойида Эронга ҳаво ҳужуми Теҳрон ядро дастурининг бир қисмига зарба берганини айтди. «Бу сир эмас. Бу ҳужум уларнинг ядровий дастурининг муайян таркибий қисмини нишонга олди», деди у парламентдаги чиқишида.

Аввалроқ Axios портали америкалик ва исроиллик расмийларга таяниб, Исроил зарбаси Парчиндаги махфий тадқиқот марказини вайрон қилгани, у ерда ядровий қурилмалар учун пластик портловчи моддалар ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Нетаняху шунингдек, октабр ойидаги операция давомида Теҳронни ҳимоя қилувчи учта Россиянинг С-300 ҳаво мудофаа тизими йўқ қилинганини ва улар учун баллистик ракеталар ва қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқаришга жиддий зарар етказилганини айтди. Унга кўра, аввалроқ, апрель ойида битта С-300 батареяси йўқ қилинган.

Исроилнинг октабр ойидаги ҳужуми Теҳрон ва Тел-Авив ўртасидаги кескинлашувнинг сўнгги босқичи бўлди. Зарба Эроннинг Исроилга қарата отилган 200 га яқин баллистик ракеталарига жавоб тариқасида берилган. Шу билан бирга, аввалроқ ОАВ хабар қилганидек, Нетаняху Байден маъмуриятини тўлиқ миқёсдаги урушнинг олдини олиш учун зарбалар нефть ёки ядровий объектларга эмас, фақат ҳарбийларга берилишига ишонтирди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ядровий қурол ишлаб чиқаётганини рад этади. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи «Эрон ядровий қуролга эга бўлмоқчи эмас», деди.


Киритилди: 12:34 19.11.2024. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!