Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқоти чоғида Эроннинг ядровий ёки нефть объектларига эмас, балки ҳарбий объектларига ҳужум қилишга тайёрлигини айтди, деб ёзади The Washington Post. Исроил 1 октябрдаги ракета ҳужумига жавобан Эрон нишонларига зарбалар беришга тайёрланмоқда.
WP суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, Беняьмин Нетаньяху суҳбат давомида "мўътадилроқ позицияни эгаллаган". Хусусан, у жавоб ҳужуми ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларига таъсир қилмаслик учун ҳисоблаб чиқилишига ишонтирди. WP нашрининг ёзишича, Жо Байденнинг Исроилга THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини жўнатиш қарорига Исроил бош вазирининг имтиёзлари таъсир кўрсатган, бу ҳақда сўров бир неча ҳафта олдин олинган.
WPдаги бошқа манбанинг айтишича, ЦАХАЛ ҳужумни АҚШ сайловлари олдидан, яъни 5 ноябргача амалга оширади. Акс ҳолда, дейди расмий, Исроилнинг жавоб бермаслигини “ожизлик деб талқин қилиш мумкин”. 10 октябрь куни Беняьмин Нетаньяху жавоб ҳужумининг мумкин бўлган вариантларини муҳокама қилиш учун Исроил Хавфсизлик маҳкамасини йиғди, деб ёзади газета. Исроил матбуоти учрашув 4 соат давом этгани ва ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини ёзди.
1 октябрь куни Эрон Исроилга 180 га яқин ракета учирди. Исроил расмийлари жавоб ҳужумини нишонга олиш учун "барча вариантлар" кўриб чиқилаётганини айтди. Kan нашрининг сўзларига кўра, АҚШ президенти маъмурияти Исроилга Эроннинг айрим нишонларига ҳужум қилишдан бош тортгани учун кенг дипломатик ёрдам ва қўшимча ҳарбий ёрдам кўринишидаги "компенсация пакети"ни таклиф қилган. Бундан олдин Жо Байден Исроил ҳукуматига нефть иншоотларига ҳужум қилишни маслаҳат бермаганини айтди.