Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Нетаняху АҚШ таклифини рад этди

Нетаняху АҚШ таклифини рад этди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Саудия Арабистони билан келишув доирасида Фаластин давлатини яратиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортди.

Лондонда чиқадиган араб тилидаги Саудиянинг "Elaph" газетасига америкалик юқори мартабали манбанинг айтишича, Нетаняху Америка Қўшма Штатлари ва Саудия Арабистони ўртасидаги хавфсизлик келишувининг бир қисми сифатида Фаластин давлатини яратиш масаласини муҳокама қилиш таклифини рад этган.

Нашрнинг қайд этишича, икки давлат Ар-Риёдни Эрондан ҳимоя қилиш, шунингдек, унинг ҳудудида ядро энергетикаси лойиҳасини амалга оширишни кафолатловчи келишувни имзолаш босқичида. Бу келишув, қайд этилишича, Жо Байденнинг сайловолди дастурининг муҳим қисмидир.

Киритилди: 16:30 02.05.2024. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!