Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Непалдаги сув тошқинида ҳалок бўлганлар сони 500 нафардан ошди. Ҳудудда янги тошқин хавфи юзага келмоқда

Непалдаги сув тошқинида ҳалок бўлганлар сони 500 нафардан ошди. Ҳудудда янги тошқин хавфи юзага келмоқда



Непал ҳукумати тасдиқлаган қурбонлар сони 538 кишига етди. Жами 1000 дан ортиқ инсон бедарак йўқолган, уларнинг камида 540 нафари чет элликлардир.

Непал расмийлари омон қолганларни қидириш ҳамда шаҳар ва водийларда қамалиб қолган минглаб одамларга фавқулодда ёрдам юкларини ташлаш учун вертолётлардан. фойдаланмоқда.

Хитой томони Тибетда бедарак йўқолганлар сони 558 кишини ташкил этишини маълум қилди. Улар орасида 260 нафар чет эл фуқаролари ҳам бор. Ҳозирча Хитой фақат уч кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди.

Катта миқдордаги сув ва вайроналар аралашмаси эндиликда янги офат юзага келиши хавфини уйғотмоқда. Непалнинг табиий офатларни бошқариш маъмурияти Бхотекоши дарёсини вайроналар тўсиб қўйиши натижасида ҳосил бўлган кўл сатҳи кўтарилиб, тўғонни ёриб юбориш хавфи остида эканлигидан огоҳлантирди.

Хитой яқин уч кун ичида шундоқ ҳам тўғон билан тўсилган ушбу кўлга қарийб 3 миллион куб метр сув қуйилиши кутилаётганини маълум қилди. Хитой Сув ресурслари вазирлигига кўра, кўл қирғоқлари ёрилиши хавфи юқори ва тахминан 1 сентябр атрофида сув оқими энг юқори нуқтага чиқиши кутилмоқда.

Расмийларга кўра, тошқин хавфини камайтиришнинг умумий усули тўғоннинг пастки қисмида махсус дренаж каналини қазишдир. Бироқ бу каналнинг кенглиги ва чуқурлигини сувнинг оқиш тезлиги ва кўлнинг қанчалик тез тўлишига асосланиб ҳисоблаш керак бўлади.

Киритилди: 22:26 28.08.2026. Ўқилди: 665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!