Непалдаги оммавий тартибсизликлар оқибатида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Nepal News телеканалига маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилди.
"Жами 72 киши ҳалок бўлди. Яна 191 нафар жабрланганлар айни дамда мамлакат бўйлаб турли шифохона ва соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанмоқда", - деди ҳукумат вакили Экнараян Арял.
Унинг сўзларига кўра, ўлимлар 8 сентябрдаги намойишлар пайтида, шунингдек, кейинги ўт қўйиш ва 9 сентябрдаги тартибсизликлар натижасида содир бўлган.