Бош вазир Шарма Оли томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, у мамлакатдаги ҳозирги инқирозни конституциявий йўл билан ҳал этиш учун истеъфога чиқмоқда.
Сешанба куни Непалдаги коррупцияга қарши намойишчилар муддатсиз комендантлик соатини бузиб, яна намойишга чиқди. Бу ҳодиса ижтимоий тармоқларга қўйилган тақиқ туфайли келиб чиққан норозилик намойишларида 19 киши ҳалок бўлганидан бир кун ўтиб юз берди.
"Бугун Непал ҳукумати ижтимоий тармоқларга қўйилган чекловлар бекор қилинганини эълон қилди. Шунга қарамай, ҳукуматга қарши ғазаб пасайгани йўқ. Комендантлик соати жорий этилган бўлсада, намойишчилар парламент биноси олдида ва пойтахт Катмандунинг бошқа ҳудудларида йиғилишди", дея ёзмоқда BBC.
Непал фуқаро авиацияси бошқармаси хабарига кўра, Катманду халқаро аэропорти кенг кўламли намойишлар сабабли ёпилган.