Германияда дастлабки рейтинги паст бўлишига қарамай, канцлер Фридрих Мерцни қўллаб-қувватлаш даражаси ошиб бормоқда.
Буни Bild нашри учун ўтказилган Insa сўрови натижалари кўрсатмоқда.
Маълумотларга кўра, сўровда қатнашганларнинг 31 фоизи Мерц фаолиятини ижобий баҳоламоқда - бу унинг лавозимга келганидан кейинги биринчи ҳафтага нисбатан 8 фоиз пунктга кўпдир. Норозилар улуши 47 фоизгача камайди (2 пунктга пасайди), яна 22 фоизи ўз фикрини билдирмади.
Мерц раҳбарлик қилаётган Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) ҳам ижобий ўсишни кўрсатмоқда - 27 фоиз (бир ҳафтада 1 пунктга ошди). Шу билан бирга, "Германия учун муқобил" партияси ўз мавқеини йўқотиб, 24 фоизгача тушиб кетмоқда.
Бошқа партияларни қўллаб-қувватлаш даражаси ўзгаришсиз қолди: ГСДП - 16%, "Яшиллар" - 11%, "Сўллар" - 10%, "Сара Вагенкнехт альянс"и - 4%.
Илгарироқ май ойида ўтказилган сўровлар фуқароларнинг Мерц бошчилигидаги янги ҳукумат фаолиятидан қониқиш даражаси анча пастлигини қайд этган эди.