Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Немислар ҳам АҚШ импорт тарифлари Германия иқтисодиётига таҳдид солишидан хавотирда

Немислар ҳам АҚШ импорт тарифлари Германия иқтисодиётига таҳдид солишидан хавотирда

АҚШ импорт божлари Германия иқтисодиётига таҳдид солади.

Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Бу тарифлар, бизнинг фикримизча, ҳақиқатан ҳам иқтисодиётимизга таҳдид солади", — дея немис сиёсатчисининг сўзларидан иқтибос келтиради "РИА Новости".

Шу билан бирга, Мерц Берлин уларни қисқартириш йўлларини қидираётганини таъкидлади.

Мерцнинг қўшимча қилишича, бу масала АҚШ расмийлари ва Еврокомиссия ўртасида муҳокама қилинмоқда, аммо Берлин, унинг сўзларига кўра, бу жараённинг бир қисмидир.

Киритилди: 10:10 06.06.2025. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!