АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия бош вазири Кир Стармерни Эронга қарши зарбалар масаласида қўллаб-қувватламаганликда танқид қилди.
Sun нашри журналистлари билан телефон орқали суҳбатда Трамп:
💬 «Буюк Британиядан бундай ёндашувни кутмагандим. Муносабатлар аввалгидек эмаслигини кўриш жуда аламли», 💬 — деди.
Душанба куни Стармер парламентда чиқиш қилиб, унинг ҳукумати «ҳаво зарбалари орқали режим алмаштириш мумкинлигига ишонмаслигини» маълум қилган эди.
Британия ҳукумати дастлаб АҚШга ўз ҳарбий базаларидан Эронга қарши ҳужумлар учун фойдаланишга рухсат бермаган. Кейинчалик эса «мудофаа характеридаги» зарбаларда иштирок этиш эҳтимолини истисно қилмаган.
Оммавий ахборот воситаларига кўра, Стармер халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан Эронга зарба бериш учун етарли асос кўрмаган.
Sun нашрига берган интервьюсида Трамп Франция позициясини ҳам мақтади:
💬 «Франция жуда яхши йўл тутди. Ҳамма ажойиб эди. Лекин Буюк Британия бошқалардан анча фарқ қилди», 💬 — деди АҚШ президенти.