Бугун 22 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Нега НАТО самолётлари Россия қиравчиларини уриб туширмади?

Нега НАТО самолётлари Россия қиравчиларини уриб туширмади?

2015-йилда Туркия ҳаво ҳудудини бузган россиялик ҳарбий самолётни атиги 17 сониялик парвоз учун уриб туширган эди. Бундесвер университети профессори Карло Масала BILD нашрига берган интервьюсида бу ҳодисани эслаб шундай дейди: “Туркия кўрсатди: Россия самолётларини уриб тушириш мумкин ва улар бунга ҳарбий жавоб бермайди.” Унинг фикрича, НАТО айнан шундай қатъиятни намоиш этиши керак эди, токи Россия ҳаво ҳудудларига умуман яқинлашмасин.

Аммо яқинда Россиянинг МиГ-31 қиравчилари Болтиқбўйи давлатлари яқинида пайдо бўлганига қарамай, улар НАТО томонидан уриб туширилгани йўқ. Бунинг бир неча сабаблари бор.

Биринчи сабаб — НАТО Болтиқ давлатлари устида доимий ҳарбий патрул олиб бораётгани йўқ. Айни пайтда у ерда фақат кузатув миссияси амалга оширилмоқда. НАТО самолётлари фақат радар орқали қандайдир шубҳали ҳаракат аниқланганда ҳавога кўтарилади. Бу эса дарҳол, сониялар ичида жавоб қайтаришни деярли имконисз қилади. Профессор Масаланинг сўзларига кўра, радар экранда фақат қора нуқта кўринади ва бу нарса фуқаролик ёки спорт самолёти бўлиши ҳам мумкин. Алоқа бўлмаса, НАТО қиравчилари самолётга яқинлашиб, ундан ҳудудни тарк этишни талаб қилади.

Иккинчи сабаб — ҳар қандай жанговор ҳаракат, хусусан, ўқ узиш учун НАТОга аъзо давлатларнинг рухсати зарур. Бу сафар ҳавога кўтарилган қиравчи самолётлар Италияга тегишли эди, демак, уларга ўқ отишга рухсат берилиши учун Италия ҳукумати ёки парламенти аввалдан ваколат берган бўлиши керак эди. Эстония разведкаси собиқ раҳбари Ээрик-Нийлес Кросс бу борада шундай дейди: “Аниқ душманона ният кўринмади. Аммо бу келажакда биз бу ҳақда жиддий ўйламаймиз дегани эмас.”

Профессор Масала эса бу ҳодисани Россия дронларининг Польша устида учганидан кўра жиддийроқ эскалация деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бу НАТО учун янги босқичдаги таҳдиддир ва альянснинг бу воқеага қандай жавоб бериши яқин кунларда аён бўлади.

Умуман олганда, НАТОнинг суст ҳаракати, бюрократик чекловлар ва эҳтиёткорлик сиёсати туфайли Россия самолётлари бу сафар уриб туширилмаган. Аммо бу ҳолат келгусида НАТО сиёсати қайта кўриб чиқилишига олиб келиши мумкин.

Киритилди: 17:48 21.09.2025. Ўқилди: 1298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!