Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Нега жанговар ҳаракатларда танаффус қилиш орқали уларга рағбат беришимиз керак?"

"Нега жанговар ҳаракатларда танаффус қилиш орқали уларга рағбат беришимиз керак?"

Путин Зеленскийнинг олий даражада учрашув ўтказиш таклифига жавоб қайтарди

"Киев режими раҳбарияти террорчилик ҳаракатларини уюштирмоқда. Шу билан бирга, улар энг юқори даражадаги учрашув ўтказишни сўрамоқда. Аммо бундай шароитда қандай қилиб учрашув ўтказиш мумкин? Нима ҳақида гаплашамиз? Умуман олганда, терроризмга таянган, террорчилик билан шуғулланаётганлар билан ким музокара олиб боради? Нега жанговар ҳаракатларда танаффус қилиш орқали уларга рағбат беришимиз керак?" — деди Россия президенти.

Эслатиб ўтамиз, май ойида ҳам Владимир Путин Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар доирасида Зеленский билан Истанбулда шахсан учрашиш таклифини рад этган эди.

Бир ҳафта аввал Украина президенти “Зеленский-Трамп-Путин” шаклида уч томонлама учрашув ўтказишни таклиф қилган эди.

Киритилди: 20:43 04.06.2025. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!